"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди
21 фев 2025 18:58
Янгиликлар
"Барселона" Гринвуд учун курашга киришди
"Марсель" вингери Мэйсон Гринвуд "Барселона" қизиқишини уйғотди.
Англиялик футболчи Францияда муваффақиятли мавсум ўтказмоқда, шу сабаб унинг номи Европа грандларининг трансфер мақсадлари орасида тобора кўпроқ тилга олинмоқда. Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, каталонияликлар 23 ёшли футболчи учун "Бавария" билан рақобатлашади. Келишув шу йилнинг ёзида амалга ошиши мумкин.
Мэйсон Гринвуд ушбу мавсум Лига 1да 22 ўйинда 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи Францияга ўтишдан олдин "Манчестер Юнайтед"га тегишли бўлган ва ўтган мавсумни ижара асосида Испаниянинг "Хетафе" жамоасида ўтказган.
Transfermarkt экспертлари ўйинчининг нархини 35 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар