"Барселона" футболчиси Хитой клубига ўтмоқда
13 янв 2017 14:21
Янгиликлар
"Барселона" футболчиси Хитой клубига ўтмоқда
"Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клуби билан 3 йиллик шартнома тузишга рози бўлди.
Маълумотларга кўра, туркиялик футболчининг йиллик маоши 20 млн. евро бўлади. 29 ёшли ярим ҳимоячи Хитой клубига ўтишга рози бўлди, клублар эса ҳозирда трансфер нархини келишишмоқда.
Туран 2015 йилда "Атлетико"дан "Барселона"га ўтган эди. У жорий мавсумда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 7 та голли пас берди. Арда ва Каталония клуби ўртасидаги битим 2020 йилнинг ёзида якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар