"Барселона" футболчиларига 2 килограммдан ортиқ вазн қўйиш таъқиқланди

Alisher
29 апр 2020, 18:23
"Барселона" ўйинчилари мураббийнинг қатъий назорати остида якка тартибдаги машғулотларни давом эттиришмоқда.

Футболчилар машғулотлар дастурига эга батафсил жадвалларни олишди. Мураббийлар масофадан туриб ўйинчиларни бошқармоқда.

Муҳим жиҳат - оғирлик назорати. "Барселона" ўйинчиларига пандемия даврида 1,5 кг дан ортиқ вазн қўйиш таъқиқланди. Узоғи билан 2 килограмм. Агар ундан ошиб кетса, жарима бор.

Испанияда мавсумнинг давом этиш санаси маълум эмас. Мусобақа июнда давом эттирилиши режалаштирилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS