
Британия ОАВнинг хабарига кўра, каталонияликлар Луисни 29 миллион фунтга баҳолашган.
“Барса” ёзда ҳам Давидни сотиб олишга уриниб кўрган эди, аммо “Челси” бразилиялик футболчи бўйича музокара олиб боришни рад этган. Бироқ айни пайтда Луис доимий равишда асосий таркибдан жой олмаётгани сабабли, вазият бошқача кўриниш олиши мумкин.