"Барселона" чапақай ҳимоячи харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
29 мар 2016, 13:14
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике янги мавсум олдидан клуб учун муҳим бўлган вазифа нималигини айтиб ўтди.

Каталония клуби устози чапақай бўлган марказий ҳимоячи харид қилмоқчи. Ушбу футболчи чап қанот ва марказий ҳимояда ўйнай олиш керак. Бундан ташқари, ўйинчи фақат ҳимояда тартибли ҳаракат қилмай, ҳужум ташкил қилишда ҳам ажралиб туриши шарт.

Маълумотларга кўра, "Барселона"нинг келаси мавсум учун бюжети 50-60 млн. еврони ташкил қилади ва бу маблағнинг катта қисми чапақай ҳимоячи учун ишлатилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›