“Барселона” Брэйтуэйт учун 18 миллион евро тўлайди
19 фев 2020 22:32
Янгиликлар
“Барселона” Брэйтуэйт учун 18 миллион евро тўлайди
“Леганес” ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт “Барса”га ўтишга яқин турибди.
Каталония клуби 28 ёшли ҳужумчи учун шартномасида кўрсатилган 18 миллион евро товон пулини тўлаб, ўз сафига қўшиб олади.
“Барса”нинг ижтимойи тармоқлардаги акаунтларида юзага келган муаммо туфайли мазкур келишувни якунига етказиш бироз кейинроққа чўзилди. Кўк-анорранглилар бугуноқ даниялик футболчининг жамоага ўтганини эълон қилиб, эртага уни кенг оммага таништиришни режалаштиришган.
Брэйтуэйтанинг “Барселона” билан шартномаси 2023 йилга қадар амалда бўлади. Форвардни жамоага жалб этиш каталонияликлар устози Кике Сетьеннинг хоҳиши билан амалга ошмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар