"Барселона" "Бавария" ҳимоячиси Рафиньяга қизиқиб қолди
28 окт 2016 13:14
Янгиликлар
"Барселона" "Бавария" ҳимоячиси Рафиньяга қизиқиб қолди
"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике "Бавария" ҳимоячиси Рафиньяга қизиқиш билдирмоқда.
Каталония клуби мураббийлар штаби жамоанинг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи ва бразилиялик футболчи клубга фойда бериши мумкин. Тўғри, испан гранди бу борада фақат Рафинья номзодини кўриб чиқаётгани йўқ.
Рафинья немис грандида кўп майдонга тушмаяпти, чунки у жамоа сардори Филипп Лам билан рақобатлашиши керак. Олдинроқ футболчи "Бавария" билан шартномани узайтириш ҳақида ўйламаётганини айтган эди. Унинг клуб билан келишуви 2017 йилнинг ёзида якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар