"Барселона" "Арсенал" билан Вермален трансферини келишиб олди

Tolibjon Qosimov
9 авг 2014, 15:36
Белгия терма жамоаси ҳимоячиси Томас Вермален фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.
Маьлум бўлишича, каталонияликлар 29 ёшли футболчи борасида "Арсенал" билан 19 миллион евро эвазига келишувга эришган.

Вермаленни "Манчестер Юнайтед" ҳам харид қилишни хоҳлаганди, аммо "тўпчилар" мураббийи футболчини "Барселона"га раво кўрди.  "Барселона" ПСЖдан Маркиньосни ўз сафига қўша олмаганидан сўнг, лондонликлар футболчиси билан қизиқиб қолган эди. Бунинг оқибатида Вермален Каталонияга йўл олади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com