"Барселона" Араухони сотишга тайёр, аммо бир шарт билан
13 мар 2024 21:00
Янгиликлар
"Барселона" клуби ҳимоячи Рональд Араухони сотишга тайёр. Фақат уни сотиб олмоқчи бўлган клуб ҳимоячи учун 100 млн евро атрофида таклиф қилиши лозим. Клуб шундагина футболчини сотиши мумкин. Хабар қилинишича, айни вақтда Араухо учун АПЛнинг энг камида битта топ клуби қизиқиш билдирмоқда. Бундан ташқари, "Бавария" ҳам ёзда ҳимоячи билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради.
Маълумот учун, Рональд Араухонинг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар давом этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар