"Барселона" аллақачон икки ўйинчи билан шартнома имзолади

Alisher
29 мар 2022, 15:50
"Барселона" президенти Жоан Лапорта журналистларга Каталония жамоаси аллақачон икки футболчи билан шартнома имзолаганини тасдиқлади.

Лапорта "кўк-анорранглилар" расман икки ўйинчи билан шартнома имзолашганини айтди, аммо ҳозирча уларнинг исмларини айтмайди.

Фабрицио Романонинг хабарига кўра эса гап "Челси"нинг даниялик ҳимоячиси Андреас Кристенсен ва "Милан"нинг ивуарлик ярим ҳимоячиси Франк Кессье ҳақида кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, икки ўйинчи ҳам ёзда эркин агентга айланади, шундай экан, улар Каталония клубига текинга ўтиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: caughtoffside.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›