"Барселона" Адама Траорени ортга қайтаради?!
07 фев 2020 12:58
Янгиликлар
"Барселона" Адама Траорени ортга қайтаради?!
"Барселона" мавсум сўнггида ярим ҳимоячи Адама Траорени "Вулверхэмптон"дан ортга қайтармоқчи.
Каталонияликлар скаутлари 24 ёшли испаниялик ўйинчини ушбу мавсумда бир неча бор кузатишган ва унинг ўйинидан қониқишган.
Траоре жорий мавсум АПЛ доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 7та ассистга эришди.
Хавбек "Барса"дан 2015 йилда "Астон Вилла"га ўтган, аммо бир йилдан сўнг Адама "Мидлсбро"га ўтганидан сўнг "кўк-анорранглилар" уни қайта харид қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишган.
"Бўрилар" эса 2018 йилнинг ёзида Траоре учун 20 миллион евродан воз кечишган. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар