"Барселона" 2 млн евродан қуруқ қолди
23 июл 2023 18:13
Янгиликлар
"Барселона" 2 млн евродан қуруқ қолди
Жамоадаги гастроэнтерит тарқалгани сабабли "Ювентус"га қарши ўйин бекор қилинганидан сўнг "Барселона"да молиявий зарар.
Клуб ўртоқлик ўйинида қатнашгани учун 2 млн еврони қабул қилиб олиши керак эди. Аммо учрашув ўтказилмади.
Қайд этилишича, Каталония клуби баҳсни душанба куни ўтказмоқчи бўлган, бироқ Сан-Хоседаги стадионда Тэйлор Свифтнинг концерти бўлгани сабабли ўйин кечиктирилганди.
Кеча "Барселона" ўз баёнотида "Арсенал"га қарши ўйин ўтказилишига умид қилаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, жамоада гастроэнтеритнинг илк белгилари Жюль Кундеда пайдо бўлганди. Ундан кейин жамоанинг бир қанча футболчилар шубха остида қолган.
Фикрлар