"Барса" Мартинеснинг эркин агентга айланишини кутиб туради
08 окт 2022 10:33
Янгиликлар
"Барса" Мартинеснинг эркин агентга айланишини кутиб туради
Каталония клуби "Атлетик" ўйинчиси Иньиго Мартинесни январь ойида сотиб олмайди.
Бунинг ўрнига "кўк-анорранглилар" 31 ёшли ҳимоячини ёзда ўз сафига қўшиб олишади. Унинг шартномаси июнь ойи охирида ўз якунига етиши ҳисобга олинган ҳолда уни эркин агент сифатида жалб қилиш молиявий томондан фойдали, деб ҳисобланмоқда.
Мартинес ёзги трансферлар ойнасида "Барселона"га ўтишга жуда яқин келган эди. Жамоа Эрнесто Вальверде қўл остида бўлган пайтда унинг трансфери амалга ошишига бир баҳя қолган эди.
Иньиго Мартинес ушбу мавсум "Атлетик" сафида 3 та ўйинда майдонга тушди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар