UZ

Сўнгги янгиликлар

"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган Янгиликлар

"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган

"Барселона" "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсони ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Diario Sport" хабарига кўра, клублар вакиллари келаси ҳафта учрашиб, эҳтимолий келишув шартларини муҳокама қилишади. "Челси" испаниялик футболчи учун 10 миллион евродан кўпроқ сўраган, аммо "Барса" музокаралар орқали нархни пасайтиришга умид қилмоқда.

Каталонияликлар Алонсони 10 миллион евродан камроқ сумма эвазига сотиб олмоқчи. Шартномага бонуслар ҳам киритилиши мумкин. Алонсо билан 3 йиллик шартнома  бўйича келишувга эришилган.

Сесар Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган, чунки "Челси" ҳимоячининг шартномаси автоматик равишда яна бир мавсумга узайтирилишини таъкидлаб, уни қўйиб юборишни истамаяпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика