"Барса" Алаба билан шартнома имзоламайди. Нега?

14 дек 2020, 01:48
"Барселона" раҳбарияти ҳозир "Бавария"да ўйнаётган ҳимоячи Давид Алаба билан шартнома имзолаш имкониятига қодир эмас, дея хабар тарқатди Mundo Deportivo.

Немис клуби билан ҳамкорлиги ёзда тугайдиган Алаба янги жамоаси сафида 10 миллион евро маош, шунингдек, битимга рози бўлгани учун 15 миллион евро миқдорида бонус олмоқчи. Каталонияликлар бу талабларни қабул қила олишмайди.

Олдинроқ "Барселона" молиявий муаммоларни бошдан кечираётгани учун раҳбарият харажатларни 300 млн еврога қисқартириб, футболчиларнинг маошини камайтиришга уриниб кўраётгани ҳақида хабар берилган эди.

Лапорта: "Хави аниқ "Барселона"ни бошқаради" 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›