Лапорта: "Хави аниқ "Барселона"ни бошқаради"

14 дек 2020, 01:18
"Барселона" президентлигига номзод Жоан Лапорта айни пайтда Қатарнинг "Ал Садд" клубида фаолият юритаётган Хави ҳақида гапирди.

"Хави, албатта, "Барселона"ни бошқаради. Унга бироз вақт керак. Мен Хави билан яхши муносабатдаман, аниқ биламан, у каталон клубида ишламоқчи. Баъзи футболчилар фаолияти тугагандан кейин футболдан узоқлашади, аммо улар орасида Хави йўқ", - Лапортанинг сўзларини келтирди Ara.cat.

Эслатиб ўтамиз, Хави "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб либосида 767 ўйин ўтказиб, 85 гол ва 184 та голли узатмани амалга оширган.

Лапорта Холандни "Барселона"га таклиф қилмоқчи 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Ara.cat

Сўнгги янгиликлар

Барча ›