"Барча даврларнинг энг яхши тўпурари – 1283 гол". Пеле Роналду ва Мессини тан олмайдими?
04 янв 2021 23:39
Янгиликлар
"Барча даврларнинг энг яхши тўпурари – 1283 гол". Пеле Роналду ва Мессини тан олмайдими?
Афсонавий бразилиялик ҳужумчи Пеленинг Instagram саҳифасидаги маълумотлар ўзгартирилди.
Энди унинг саҳифасида қуйидаги ёзув бор: "Барча замонларнинг энг яхши тўпурари – 1283 гол".

Кеча "Ювентус" форварди Криштиану Роналду "Удинезе"га (4:1) қарши ўйинда дубль қайд этгач, баъзи манбалар португалиялик юлдуз расмий ўйинлардаги голлар сони бўйича Пелени ортда қолдиргани ҳақида ёзган эди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Пеле яна бир тортишувнинг асосий мавзусига айланган эди. "Барселона" етакчиси Лионель Месси каталон клубидаги 644-голини уриб, бир жамоа сафида гол уриш бўйича "футбол қироли"нинг рекордини янгилади. Аммо, "Сантос" матбуот хизмати Пеле клуб учун 1091 та гол урганини эслатиб қўймоқчи бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар