

"Кекса синьора" ва "Удинезе" жамоалари ўртасидаги учрашув давом этмоқда. Португалиялик футболчи ўйиннинг 71-дақиқасига қадар дублга эришди. Шу тариқа, CR7 расмий учрашувлардаги 757 ҳамда 758-голларига муаллифлик қилди.
"Championat.com" маълумотига кўра, бразилиялик Пеле 812 расмий баҳсда 757 гол гол уришга муваффақ бўлган. Бошқа манбалар эса футбол қироли томонидан киритилган тўплар сонини 767 та қилиб кўрсатяпти.



