Барбара Берлусконининг ҳисоб-китобларига кўра, "Милан"нинг стадиони 2020 йилда тайёр бўлади

Aslanov Jasurbek
6 дек 2014, 13:43
"Милан" вице-президенти Барбара Берлускони қизил-қораларнинг янги стадиони режаси ҳақида гапириб берди.

"Стадион бўйича ишлар давом этмоқда, унинг кичик модели деярли тайёр. Биз 2015 йилнинг биринчи олти ойида жавоб кутамиз. Мақсадимиз - стадион 2020 йилгача қуриб битирилиши керак.

Ҳозирда "Милан"дек клуб стадиони учун керак бўладиган ҳудудни баҳоламоқдамиз. Хатто "Сан-Сиро"ни ёқтирадиган отам ҳам, лойиҳадан хурсанд.

Молиявий муаммолар йўқ, чунки бу лойиҳага қизиқиб қолган компаниялар жуда кўп" - дейди Барбара Берлускони.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›