Балотелли Италияга қайтиши мумкин

Mirjalol Normatov
7 апр 2018, 20:10
"Ницца" ҳужумчиси Марио Балотелли А Серияга қайтиши мумкин.

"Calciomercato" хабарига кўра, 27 ёшли футболчининг агенти Мино Райола "Рома" вакиллари билан учрашиб олган. Олдинроқ Марио Франция жамоаси билан шартномасини узайтирмаслиги айтилганди. У жамоани эркин агент сифатида тарк этади. Унга Италиянинг яна бир неча жамоалари томонидан қизиқишлар бўлмоқда.

Марио бу мавсумда Франция чемпионатида 22 учрашув ўтказиб, 14 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›