UZ

Сўнгги янгиликлар

01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  1 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  13

Балотелли "Инстаграмм"га юклаган сурати учун узр сўради Янгиликлар

Балотелли "Инстаграмм"га юклаган сурати учун узр сўради

"Ливерпуль" ҳужумчиси Марио Балотелли ўзининг Инстаграмга юклаган сурати учун узр сўради.

Бу суратда Италия терма жамоаси футболчиси ўйин қахрамони Супермарио расмига қуйидаги сўзларни ёзган:

"Ирқчи бўлманг! Мариодек бўлинг! У - японлар томонидан яратилган, инглизча гапирадиган, мексикаликларга ўхшайдиган, қоратанлидек сакрайдиган ва яхудий каби танга терадиган италиялик сув қувури устаси" - деб ёзади Балоттели суратда. Бир қанча вақтдан сўнг бу расм ўчириб ташланган.

"Узр сўрайман, менинг ирқчиликка қарши юклаган суратим акс таъсир беришини энди билдим. Барча мексикаликлардаҳам мўйлов бор эмас, қоратанликларнинг ҳаммаси баланд сакрамайди ва яхудийларнинг бари фақат пул ҳақида ўйламайди. Мен бу қахрамонни  кулгили тарзда намойиш этмоқчи эдим, аммо ҳақорат борасида ўйламаганман. Яна бир бор узр сўрайман" - деб ёзади Балотелли ўз "твиттери"да.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика