Балотелли А Серияга қайтиши мумкин. Маълумотни унинг клубидагилар ҳам тасдиқлади
21 янв 2024 10:55
Янгиликлар
Балотелли А Серияга қайтиши мумкин. Маълумотни унинг клубидагилар ҳам тасдиқлади
"Адана Демирспор" ҳужумчиси Марио Балотелли "Салернитана" сафига бориб қўшилиши мумкин.
"Tutto Salernitana"нинг хабар беришича, клубдаги манбалар чиндан футболчи трансфери амалга ошиши мумкинлигини тасдиқлашди. Бироқ жиддий музокаралар ҳақида гапиришга вақтли эканлигини ҳам қўшиб қўйишди. Таъкидланишича, футболчи таниш-билишларни ишга солиб, хизматларини италияликларга таклиф қилган. Бунинг учун Марио июнгача шартномага ва максимал даражада кам маошга ҳам розилигини билдирган.
Балотеллининг Италиядаги охирги клуби "Монца" бўлиб, у жамоани 2021 йил июль ойида тарк этганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар