UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  3 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  8 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  11 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  2 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3 14:20Месси туғилган кунини нишонлади, Араухо уйланди, ПСЖда "ойлик чиқди". Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  8 14:10Котрина Кулбите: "Муносиб ўйин кўрсатиб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилганмиз"  1 13:54"Динамо" бир киши кам бўлиб "Қўқон-1912"ни ютган учрашувдан галерея  2 13:28Гвардиола Грилишнинг кам ўйнаётгани сабабини айтди  1 12:56Милан Митрович: “Футбол ҳаётга ўхшайди — ҳамма нарса режадагидек кетавермайди”  2 12:50Симоне Инзаги: "Пеп Гвардиола - энг зўри"  2 12:22Исломбек Исмоилов: "Нефтчи"га вилоят ҳокимининг таклифи билан келдим"  13 12:12Рафинья Нико Уильямс ҳақида: "Юқори сифатли футболчи"  2

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди Янгиликлар

"Balcom BMW Cup": Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мусобақанинг энг яхши футболчиси бўлди

Теглар :  Ўзбекистон U-19
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Япониянинг Хиросима шаҳри мезбонлик қилган "Balcom BMW" халқаро турнири ғолиби бўлди.

Турнирнинг сўнгги учрашувида Хиросима шаҳри ёшлар терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8 очко билан турнир ғолибига айланишди.

Хиросима ёшлар терма жамоасига қарши учрашувда Шароф Мухитдинов иккита голга муаллифлик қилган бўлса, яна бир гол Ҳусниддин Ғофуров томонидан киритилди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров турнирнинг энг яхши ўйинчиси (MVP) номини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон ёшлари Польша ёшлар терма жамоасини пенальтилар сериясда, Япония ёшлар терма жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эдилар.

Таъкидлаш жоиз, Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 28 сентябрь – 6 октябрь кунлари Бангладешда бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этадилар.

"Balcom BMW Cup" халқаро турнири.
12 август. Хиросима, Япония.
Ўзбекистон U-19 – Хиросима ёшлар терма жамоаси 3:1.
Голлар
: Шароф Мухитдинов (4,10), Ҳусниддин Ғофуров (35).
Ўзбекистон U-19: Умид Ҳамроев, Нурилло Тўхтасинов, Шароф Муҳитдинов, Саиджамол Давлатжонов, Хушнуд Авилов, Ҳусниддин Ғофуров, Азиз Ғаниев, Турсунбой Раҳимбердиев, Бобур Абдуҳолиқов, Достон Ибрагимов, Ислом Қобилов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика