UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29"Арсенал" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  1 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  14 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7

Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз" Янгиликлар

Баҳром Хакимов: "Футбол ичидаги барча журналистларга клубимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳром Хакимов матбуот анжуманида иштирок этди.





- Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин ўткинчи мақомида ўтмаслигини билардик. Гарчи ҳар икки жамоа ҳам Суперлигани тарк этганига қарамасдан, мухлислар учун томошабоп футбол намойиш этди. Биз ўйинга тайёрланган вақтимизда футболчиларга мухлислар учун, шунингдек, барча шароитларни бекаму кўст яратиб бераётган клуб раҳбарияти учун курашишни тайинлагандик. Раҳбарият томонидан яратиб берилган шароит клубни қуйи лигага тушиб кетишига мос эмасди. Йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди.

Тўғри, хатолар йўқ эмас, ҳалигача ҳам футболчилар ўзаро бир-бирларини тушунишларида қийинчиликларга дуч келишмоқда. "Андижон" ҳам жуда кучли ўйин намойиш этди, улар ҳам шунчаки расмиятчилик учун ўйнашгани йўқ. 

Бугун фақат ғалаба учун ҳаракат қилдик. Йигитларга курашувчан ўйин учун раҳмат айтаман, улар юзимни ёруғ қилишди. "Металлург" билан ўйиндан сўнг футбол "профессорлари" мени тўғримда яхши гапларни ёзишмади. "Кексайиб қолибсиз, ишни тўхтатинг" қабилидаги фикрларни айтишди. Кимдир мен билан 50-60 метр масофага чопишмоқчи бўлса, марҳамат. Ёки бошқача усулда мусобақалашмоқчи бўлса ҳам тайёрман.

Клубимиз раҳбарияти номидан матбуот хизматига, хусусан, Бекзод Толибовга раҳмат айтаман. Сизлар мавсум давомида жуда яхши ишладинглар. Шунингдек, Ўзбекистондаги барча клублар матбуот хизматларига, футбол соҳасида меҳнат қилаётган журналистларга жамоамиз аъзолари номидан миннатдорчилик билдираман.

Мавсум давомида хатолар бўлмаган дея олмайман. 3 та ўйин қолганида, жамоани қабул қилиб олдим. Албатта, озгина бўлса ҳам, жамоани Суперлигада олиб қолишга назарий жиҳатдан имконият бор эди. Қўлдан келганича ҳаракат қилдик. "Металлург" билан ўйинда кўрдинглар, омад биздан кўп вазиятларда юз ўгирди. Ютқазадиган ўйин эмасди. Ишлашда давом этамиз. Бу йигитларни кўпларини олиб қолишга ҳаракат қиламан. Улар билан жангга боришга тайёрман. Барчаси машғулотларда ҳам, ўйинларда ҳам астойдил меҳнат қилишади.

- Жамоани Про-лигада ҳам бошқаришда давом этасизми?

- Албатта, биз шундай гаплашганмиз. Раҳбарият билан бу борада суҳбатлашиб келишиб олганмиз. Биласизми, клуб раҳбарияти мени аввал қилган айбимни кечиришди. Бунинг учун миннатдорман. Менда ПРО лицензияси йўқ, А лицензияси бор, бунинг учун футбол фалсафаси бўйича ўқиб келмоқчиман.

Раҳбарлар ишонишди, бир-биримизни ҳурмат қиламиз. Қаршида, Қўқонда бу каби қийин вазиятлардан чиққанмиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика