UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  0 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  11 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  7

Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

"Насаф" мамлакатимиздаги энг кучли жамоалардан бири. "Насаф"га қаршилик кўрсатиш қийин эди, аммо йигитлар ҳаракат қилишди. Вазиятларга ҳам эга бўлдик. Ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ. Имкониятларга эга бўлаяпмизми, демак бизда ўсиш учун потенциал бор. Сўнгги уч турда мусобақа жадвалининг энг юқори поғонасидаги клубларга қарши ўйнадик. Уларга қарши ўйинларда кўпроқ очколарни қўлга киритишини мақсад қилгандик. Биз уч очко тўплай олдик. Олдинда ҳали ўйинлар бор. Бугунги учрашувлардан сўнг тажрибамиз ортиб боради. Биз ўзимиз ҳам "планка"ни кўтариб қўйдик. Энди раҳбарият ҳам мухлислар ҳам бундай кучли рақибларга қарши ўйинларда ғалаба кутишмоқда. Сўнгги икки учрашувда мағлуб бўлдик ва бундан катта ҳалокат ясаш керак эмас. Ишлашда давом этамиз", - деди Баҳром Ҳайдаров баҳс якунлангач.


- Биринчи бўлим сўнгида Бешимов жуда яхши имкониятга эга бўлади. Ўша вазиятда фойдалана олмаганига нима сабаб бўлди?

- Деярли 100%лик вазият эди. Мен ҳам гол бўлди деб ўйлагандим. Бу ерда дарвозабон маҳорати ҳам ўз сўзини айтди. Тўғри бундай вазиятларни кўкка совуриш керак эмас, сабаби Суперлигада яримта вазиятдан ҳам фойдаланиш талаб этилади. Бешимов ўсишда давом этмоқда ва ҳали унда яна имкониятлар бўлишига ишончим комил.

- Биринчи давра якунидан сўнг 2-3та футболчилар харид қилинса яхши бўлар эди. Айниқса сифатли футболчилар жамоага қўшилса, жамоа янада кучая оладигандек...

- Биз янги жамоамиз. Суперлигага чиққанимиздан сўнг янги футболчиларни ҳам қўшдик. Секин асталик билан жамоа жипслашиб бормоқда. Биз катта "революция"га қилмаймиз, аммо бир-иккита позицияни кучайтириш ниятимиз бор. Вариантлар ҳам бор, аммо уларнинг номини очиқламайман. Имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда, менга керакли позицияларни кучайтирамиз. Иккита мағлубиятдан кейин фожиа ясаш ҳам нотўғри. Ҳозирги кундаги мақсадимиз жамоадаги футболчиларни ривожлантириш. Бешимов, Ҳусанов ва Жўрабоевга ўхшаган футболчиларни ривожлантириш. Агар улардан яхшироқ футболчиларни топа олсак, уларни ўз сафимизга қўшиб олишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика