Баҳром Ҳайдаров: "Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг"
26 сен 2021 21:27
Янгиликлар
Баҳром Ҳайдаров: "Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг"
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган АГМК - "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида АГМК қатор хавфли ҳужумларни ташкил қилди. Дарвозабонимизнинг ишончли ўйинлари сабаб кўплаб вазиятлар голга айланмади. Тайм ўрталарида эса йигитлар ўзларига келиб олишди ва майдонда эркин ҳаракат қила бошлашди. Иккинчи бўлимда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Афсуски, ҳимоядаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Ўтказиб юборилган голдан сўнг йигитларимизда бир қатор имкониятлар юзага келди, лекин зарбаларимизга аниқлик етишмади. Ортга йўл йўқ. Ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Биз учун ҳар бир баҳс финалга тенг. Буни ҳаммамиз яхши ҳис қилиб турибмиз. Эртадан "Навбаҳор" билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз", – дейди Баҳром Хайдаров.
Ўхшаш янгиликлар
16:29
"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили 3
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар