UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  0 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  0 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  3 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  5 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  3 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2 07:31Суперлига. Бугун Андижонда учрашув бор  2 02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  21 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  2 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  6 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0

Баҳром Ҳакимов: “Янги мақсадлар сари ишга киришдим” Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: “Янги мақсадлар сари ишга киришдим”

Куни-кеча “Динамо” жамоасида иш бошлаган тажрибали мутахассис Баҳром Ҳакимов айни пайтда Самарқандда бўлиб турибди ва жамоа билан яқиндан танишмоқда.

Янги бош мураббий клубдан олаётган дастлабки таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор “Динамо” жамоаси раҳбариятига менга ишонч билдиришгани учун раҳмат айтаман. Энди бор имкониятимни ишга солиб жамоанинг манфаати йўлида курашамиз. Клубда шароитлар бор. Албатта, камчилик ҳамма жамоаларда ҳам мавжуд. Аммо “Динамо”да истиқболли режаларни амалга ошириш учун ҳамма нарса бор. Биз иккинчи даврага муносиб тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларимизни қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Жамоадаги молиявий имконият у қадар ёмон эмас. Раҳбарият бунинг учун барча чораларни кўрмоқда. Биз эса катта иштиёқ билан тайёргарликни бошлаяпмиз, деди – Ҳакимов.

Таъкидлаш керакки, айни пайтда мураббий таркибдаги ўйинчиларни жамоада сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда. Лекин жамоа етакчиларидан бири Азиз Ибрагимов “Динамо”ни тарк этди. Баҳром Ҳакимов эса таркибни кучайтириши мумкин бўлган бир қатор футболчиларни номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Асосийси, бу мавсумда клуб олий лигадаги мавқеини сақлаб қолиш учун курашади.

Шуҳратбек ЖЎРАЕВ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика