Баҳром Давлатов: "ЖЧ ўйинлари ҳақида ҳозирча тайинли гап айтиш қийин"
19 июн 2014 17:45
Янгиликлар
Баҳром Давлатов: "ЖЧ ўйинлари ҳақида ҳозирча тайинли гап айтиш қийин"
Ўзбек футболида ўзига яраша ҳурмат қозонган кам сонли мутахассислардан бири Баҳром Давлатов ҳам жаҳон чемпионати ўйинларини кузатиб бораётган бўлиши табиий эканлигини инобатга олиб, у киши билан боғландик.
Ўзаро салом-аликдан сўнг мундиал ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик.
- Албатта нуфузи бўйича дуёнда биринчи рақамли мусобақа бўлган ушбу жаҳон чемпионатини мен ҳам кузатиб бормоқдаман. Биласизми ҳозирча гуруҳ ўйинлари давом этаётгани учун ЖЧ ҳақида тайинли гап айтиш қийин.
Бирон-бир жамоани яққол фаворит деб аташ ҳам мураккабдир. Чунки ўзингиз кўраётган бўлсангиз, кутилмаган натижалар бир неча бор қайд этилди. Хусусан "Б" гуруҳида Голландия илк ўйинидаёқ Испанияни йирик ҳисобда тор-мор этди.
Ушбу фантастик ўйиндан кейин эса, қизил лолалар гуруҳдаги иккинчи баҳсда Австралия билан умуман бошқача ўйин намойиш этишди. Ёки Бразилия терма жамоасини оладиган бўлсак, мезбонлар Мексика билан ўйинда катта қийинчиликка дуч келди. Кўряпсизми, ҳозир бирор-бир терма жамоани алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Россия терма жамоаси ҳам ҳозирча битта учрашув ўтказди.
Жанубий Корея билан тўқнашувда Капелло шогирдлари катта қийинчиликка дуч келди дейди Баҳром Бойжонович.
- Биласизми, ушбу мундиални мен оддий мухлис бўлиб эмас, мутахассис сифатида кузатиб бормоқдаман. Шунинг учун ҳар бир ўйинни диққат билан кузатиб, таҳлил қилиб, ўзим учун керакли бўлган нарсаларни кашф этиб боряпман.
- Мухлис сифатида айтадиган бўлсам, ЖЧ-2014да Аргентина чемпион бўлишини жуда-жуда хоҳлардим. Чунки унинг таркибида дунёнинг энг кучли ўйинчиси Лионел Месси бор. Бу футболчи шу кунгача барча йирик совринларни ютиб бўлди. Фақатгина Жаҳон Чемпиони деган номга сазовор бўла олмаяпти. Агар шуни ҳам ютса, мен жуда хурсанд бўлардим. Мессини афсонавий Диего Марадонадан кучсиз деб бўлмайди!
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Фикрлар