Баҳриддин Ваҳобов: «Турнинг марказий учрашуви Навоийда бўлади»

Narzulla Saydullayev
28 май 2016, 17:06
Олий лига ўнинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Металлург» жамоалари учрашуви олдидан навоийликлар сардори Баҳриддин Ваҳобов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Чемпионат охирги турида кичик жароҳат олганлигим туфайли Ўзбекистон кубоги нимчорак финали жавоб учрашувида майдонга туша олмадим, — дейди Баҳриддин Ваҳобов. — Ҳозир барчаси ортда қолди. Бугун ўз майдонимизда «Металлург» футболчилари билан куч синашамиз. Бу ўйин турнинг марказй учрашувларидан бири бўлса ажабмас. Бекободликлар билан чемпионат жадвалида ёнма-ён боряпмиз. Ғалаба ҳар икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Ўйин осон ўтмаслиги аниқ, аммо ҳар қандай вазиятда ҳам рақибимизни мағлубиятга учратиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз.

Ўтган мавсумнинг биринчи даврасида сафарда бекободликларга 4:2 ҳисобида ютқазган, ўз майдонимизда эса дуранг ўйнагандик. Бу йилги чемпионатда рақибдан максимал даражада очко тортиб олишга уриниб кўрамиз. Бугун эса бизга навоийлик мухлислар далдаси жуда зарур. Жамоамиз аъзоларининг кайфияти аъло даражада, ўз ишқибозларимизни чиройли ўйинимиз билан қувонтиришга тайёрмиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia