UZ

Сўнгги янгиликлар

12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  1 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6

Баҳодир Насимов: “Жанубий Кореяда жамоавий ўйин йўқ” Янгиликлар

Баҳодир Насимов: “Жанубий Кореяда жамоавий ўйин йўқ”

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи 5-тур учрашувини Сеулда Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Шиддатли баҳс олдидан Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби футболчиси Баҳодир Насимов вакилларимизга омад тилаб, уларни қўллаб-қувватлашларини билдирди.

“Кўпчилик Жанубий Кореяни кучли деб ўйлайди. Мухлисларнинг ёдида бўлса 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида корейслар билан тўқнаш келгандик.

“Осиё йўлбарслари” ўша баҳсда 90 дақиқа бизга қарши ҳеч нима қила олмаган эди. Ўзимизда ҳам бир-иккита хавфли вазиятлар бўлган эди. Улардан унумли фойдалана ололмагандик. Қўшимча вақтда улар ҳимоядаги хатойимиздан фойдаланиб дарвозамизни ишғол қилганди. Жанубий Корея эмас Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли ҳисобланади.


Корейсларнинг 3, 4 нафар футболчиси Европа жамоаларида тўп тепиши мумкин, бу билан уларнинг таркиби кучли дегани эмас. Жанубий Кореяда аввалгига қараганда айни дамда жамоавий ўйин йўқ.

Мисол учун, Исландия терма жамоасини олайлик, улар қандай натижа кўрсатишмоқда? Футболда номлар рол ўйнамайди. Футбол жамоавий ўйин спорт тури ҳисобланади. Вакилларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлан, майдонда 100 фоиз ўйин кўрсатда биз албатта бугун ғалаба қозонамиз.

Насиб қилса бугун вакилларимиз нохуш анъанага чек қўяди. Фақат ғалабани ўйласа дурангни ўзи келади. Агар дуранг натижани ўйласак мағлубиятга учрашимиз мумкин. Шунинг учун ҳам майдонга фақат ғалаба қозониш учун чиқиш керак. Насиб қилса Ўзбекистон юртимизга ғалаба билан қайтади. Биз уларни қўллаб-қувватлаймиз”, - дейди Баҳодир Насимов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика