UZ

Сўнгги янгиликлар

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  206 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Баҳодир Насимов: "Жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан мамнунман" Янгиликлар

Баҳодир Насимов: "Жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан мамнунман"

"Бунёдкор" ҳужумчиси Баҳодир Насимов "Олмалиқ" дарвозасига иккита гол киритиб, жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди ва ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Тезкор гол уриб олиш жуда муҳим эди ва буни уддаладик. "Олмалиқ" жамоаси яхши ва ўйин қийин кечишини билардик. Тезкор киритилган голимиз бизга ғалаба қозонишимизга ёрдам берди. Ҳужумчи ҳар доим гол уриши керак. Кўп жиҳатдан жамоанинг ғалаба қозониши ҳужумчининг гол уришига боғлиқ. Яхши ҳужумчи бир йилда 20та гол уриши шарт эмас. Яхши ҳужумчи бир мавсумда 15-16та гол киритса етарли. Гол уриб жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман. Тўпурарлик кейинги режаларимдан ўрин олган. Аввало жамоамнинг ғалабаси биринчи ўринда туради. Олдимизда "Лаҳвия"га қарши жиддий бахс турибди. Бу ғалабани эсдан чиқариб, эртадан бошлаб бўлажак беллашувга тайёргарлик кўрамиз. Имкониятларимиз ҳақида бир нарса дейиш қийин. Бизнинг мақсад иккала ўйинда ғалаба қозониш. Қолганини эса кейин кўриб билиб оламиз. Кўп нарса бошқа ўйинларга ҳам боғлиқ. Яхши ният қилган ҳолда "Лаҳвия" билан бўладиган ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика