UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37Альваро Мората Италияга қайтади  0 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - ОКМК  9 19:53Де ла Фуэнте тақвим ҳақида: "Иккиюзламачилик бўлмаслиги керак"  1 19:38"Андижон"га қарши ўйинда "Қизилқум"нинг голи ўғирландими? Суперлиганинг 13-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 19:13Шота Арвеладзе собиқ клубига қайтди  0 18:38"Олтин тўп" эгаси КЧЖни кузатмаяпти: "Барселона" ўйнамаяпти. Шундай экан... нимага уни кўриш керак?  5 17:10"Ювентус" ва Дэвид йиллик маоши 6 млн евро бўлган шартнома бўйича келишиб олди. Фуболчининг агентлари 10+ млн. евро комиссия талаб қилишмоқда  0 17:01Эшитдик-да! "Насаф" ҳужумчиси клубни тарк этмоқда   16 16:28Сардор Абдураимов: "Чемпионатдаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш олдик"  5 16:19Саутгейт рицарлик унвонига сазовор бўлди  0 15:36"Машъал" "Нефтчи"ни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган ўйиндан галерея  3 15:20"Арсенал" 5 миллион фунтга "Челси"дан Кепани сотиб олади  2 15:05Бобир Абдихолиқов ва Жасур Жалолиддинов "Сумқайит"ни тарк этишди  12 14:40Жамшид Ҳасанов: "Ўзбекистон Кубогини ким ютади? Мен учун "Машъал" фаворит"  2 14:20Ҳожиакбар Алижонов нега фақат қора бутсада майдонга тушади?  11

Баҳодир Даминов: “Келажакда Суперлигада ўйнаш орзуим бор” Янгиликлар

Баҳодир Даминов: “Келажакда Суперлигада ўйнаш орзуим бор”

Биринчи лига якунларига кўра, “Зомин” Про-лигага йўлланма олди. Мавсум якунлари бўйича жамоа етакчи футболчиси Баҳодир Даминов билан суҳбатлашдик.

- Жуда яхши ўйин кечди, - дея гап бошлади Даминов. “Чиғатой” ҳам яхши жамоа экан. Бизга яхши қаршилик кўрсатди.

Мавсум бошида бизга биринчи лигада 1-ўринни қўлга киритиш ва Про-лиага йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Биз эса мавсум давомида мураббийларимиз томонидан кўрсатмаларга эътибор қаратдик ва ўзимиз учун керакли очколарни қўлга киритиб бордик. Якунда эса Про-лигага йўлланмага эга бўлдик.

Шартномам 2022 йилнинг декабрига қадар мўжалланган. “Зомин” билан Про-лигада тўп тепиш ва жамоага ёрдам беришни истайман. Келажакда Суперлигада ўйнаш орзуим бор.
Биринчи лигада ҳар бир жамоа бизга қаршилик кўрсатди. Бирорта ўйин осон кечгани йўқ.

Про-лигага тайёрмиз. Бизда тажрибали футболчилар бор. Келгуси мавсумда унда муносиб иштирок этишни режалаштирмоқдамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика