UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)   60 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8

Баҳодир Ашурматов: "Келажак Юлдузлари-2015" ажойиб тарзда ўтди Янгиликлар

Баҳодир Ашурматов: "Келажак Юлдузлари-2015" ажойиб тарзда ўтди

Куни кеча сайтимиз томонидан ўтказилган "Келажак Юлдузлари-2015" футбол фестивали ўз якунига етди.

"Oreo" савдо бренди ҳомийлиги остида ўтказилган мусобақада "Joma", "Akfa Olami" ва "Saltanat" брендлари ҳам ўз кўмакларини аямадилар. 

"Бундай мусобақалар ёш авлодлар учун ўта муҳим деб ўйлайман. Фестивалда иштирок этар эканман, ундаги воқеаларни видео ва фото кўринишда сайтда мунтазам бериб борилганлиги менга ёқди. Ота-оналар ҳам ўз фарзандларини ОАВ эътиборида кўриб, хурсанд бўлдилар. Ўзбекистондаги футбол сайтлари ичида биринчилардан бўлиб бундай катта ишга қўл урдингиз ва келажакда ҳам бу ишни давом эттиришингизни сўраган бўладим", - дейди "Akfa Olami" савдо бренди вакили Баҳодир Ашурматов сайтимизга берган интервьюсида.


- Ҳомийлик қилишингизга нима туртки бўлди?

- Бугунги кунда юртбошимиз томонидан биз каби тадбиркорларга жуда катта имкониятлар бериляпти. Шундай экан, биз имкониятларимизда фойдаланган ҳолда маҳсулотларимизни бозорга олиб чиқишда реклама хизматидан фойдаланамиз. Бу борада футбол энг яхшиларидан бири. Турнир ҳақида хабар топганимдан сўнг иккиланиб ўтирмай бунга рози бўлдим. Биз эса "AKFA" алюмин ва пластик профиллардан сифатли эшик ва ромлар ясаймиз. Фурсатдан фойдаланиб телефон рақамимни қолдираман (+998909742304). Футбол мухлислари учун чегирмалар бор.

- Ҳомий сифатида ташкилотчиликдан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Албатта. Бунга биринчи сабаб, болаларнинг ўша кундаги ҳолатлари бўлди. Улар ўзларини худди катта футболда юргандек ҳис этдилар. Мусиқа садоси остида залга кириб келишди, кейин мадҳияни биргаликда айтишди. Учрашувнинг энг яхши футболчиси аниқланди. Ҳамма-ҳаммаси катта футболдагидек эди. Мусобақада иштирок этган футболчилардан ҳеч йўғи бир нафари келажакда миллий терма жамоамиз сафидан ўрин олсалар, ҳаммадан ҳам биз кўпроқ хурсанд бўламиз.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика