UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  5 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3

Баҳодир Аҳмедов: Йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: Йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатига саралаш босқичи 1-турида Непал футзалчиларига қарши баҳс олиб борди ва 14:1 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Учрашувдан сўнг Ўзбекистон футзал термаси бош мураббий Баҳодир Аҳмедов ЎФФ матбуот хизматига ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги беллашувда йигитларнинг ўйинидан кўнглим тўлди. Непал терма жамоаси биз кутгандек кучли бўлиб чиқмади. Шунга қарамай, камчиликлар ҳам кузатилди. Албатта, хатолар устида ишлаб, уларни бартараф қиламиз. Олдимизда Туркманистон ва Қирғизистонга қашри иккита муҳим учрашув турибди. Умид қиламанки, таркибда йўқотишларсиз барча ўйинларда муваффақиятга эришамиз”, – деди Баҳодир Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 16 октябрь куни Туркманистонга қарши, 17 октябрь куни эса Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради. Гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар Осиё чемпионати финал йўлланмасига эга бўлади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика