UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  0 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  157 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  136

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Гуруҳда фаворит Ўзбекистон. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси яқинда бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида Осиё чемпионатидаги рақибларини билиб олди.

Биз бу борада терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


Футзал. 27 сентябрда бошланадиган Осиё Кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Тожикистон ва Туркманистон билан бир гуруҳдан жой олди


"Қуръа натижаларини ёмон демаган бўлардим. Ҳозирда Осиёда кучсиз рақиб йўқ. Барча жамоа ўзига яраша кучга эга.  Гуруҳимиздаги Туркманистон, Тожикистон ҳам яхши ўйин кўрсатмоқда. Осиё чемпионатида кутилмаган вазиятлар, натижалар рўй бериши мумкин. Бунга аввал ҳам гувоҳ бўлганмиз. Шундай экан, ҳар бир ўйинга жиддий қараш керак. Гуруҳда бизни фаворит сифатида кўрсатишмоқда. Лекин ҳаммасини ўйинларимиз кўрсатади. 

Ўзбекистон кубоги учрашувлари якунлангач йигитларга бироз дам бериб, тайёргарликни бошлаймиз. Ўртоқлик учрашувларига рақиблар гаплашиляпти. Биласиз, ёзда бу жараён қишга нисбатан қийинроқ. Чунки бу пайтда кўпчилик дам олади. ФИФА кунлари бўлмайди. 

Қувайт, Таиланд терма жамоаларини ҳам кузатмоқдамиз. Ўзимизнинг, уларнинг янги ўйинларини кўриб таҳлил қиламиз. Унумаслик керакки, футзалда ҳамма нарса бўлиши мумкин",- дейди Баҳодир Аҳмедов

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича 17-Осиё Кубоги 27 сентябрдан 8 октябрга қадар Кувайтда бўлиб ўтади. Ўзбекистон "Б" гуруҳида Баҳрайн ҳамда қўшни давлатлар Тожикистон ва Туркманистон билан куч синашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика