UZ

Сўнгги янгиликлар

00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  2 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  1 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  8 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  12 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  26 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3

Баҳодир Аҳмедов: "Эронга қарши энг яхши ўйинимизни намойиш қиламиз" Янгиликлар

Баҳодир Аҳмедов: "Эронга қарши энг яхши ўйинимизни намойиш қиламиз"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Вьетнамга қарши (3:1) Осиё чемпионати чорак финал ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Туркманистонда ўтказилган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида ҳам Вьетнамни иккита тўп фарқи (2:0) билан мағлуб этганмиз. Аммо бугунги ўйин олдидан барчасини унутиб, рақибни таҳлил қилдик ва шунга яраша тайёрландик. Бугунги ўйин натижасидан мамнунман.

Вьетнам ёмон ўйин кўрсатмади, бизга етарлича муаммолар туғдирди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик, улар эса йўқ. Шу сабабли муваффақиятга эришдик. Вьетнам футзали ижобий томонга ўзгариб, ривожланмоқда.

Ярим финалда Эрон билан тўқнаш келамиз. Беллашув осон кечмаслиги аниқ, аммо биз энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, финалга йўл олишга ҳаракат қиламиз”, – деди Баҳодир Аҳмедов.

Рейтинг: +48   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика