UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  193 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  15 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  2 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  9 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   25

Бадштубер футболчилик фаолиятига якун ясади Янгиликлар

Бадштубер футболчилик фаолиятига якун ясади

Хольгер Бадштубер 33 ёшида 13 йиллик профессионал футболчилик фаолиятини тугатганини эьлон қилди.

Терма жамоаси таркибида 2010 йилда Жанубий Африка Республикасида ўтказилган мундиалда 3-ўринни эгаллаган, Германия Бундеслигасида 6 бор зафар қучган. Футболчи бу ҳақда ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди: 

"Барчаси учун миннатдорман. Ортга назар ташласам, муваффақиятли даврни кўраман". 

Марказий ҳимоячи позициясида тўп тепган футболчига бир пайтлар фавқулодда истеъдодли, деб баҳо беришганди. Бироқ унинг жароҳатга мойиллиги ҳам бор эди. Унинг ўзи бу борада: 

"Албатта, камроқ жиддий жароҳат олишни истаган бўлардим. Эришган ютуқларимиздан мамнунман", – деди.

Бадштубер 2009 йилда Мюнхенда профессионал фаолиятини бошлади ва унинг асосий қисмида "Бавария" клуби учун ҳаракат қилди. Ҳатто 2013 йилда собиқ жамоаси билан Европа Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритди. У, шунингдек, "Шальке 04" ва "Штутгарт" жамоаларида ҳам ўйнади. Ҳимоячининг сўнгги клуби Швейцариянинг "Люцерн" клуби бўлди. 

Хольгер келажакдаги режаларига ҳам ойдинлик киритиб ўтган: 

"Мен отамнинг изини босган ҳолда мураббийлик фаолиятимни бошламоқчиман. Умид қиламанки, футболда яна узоқ муддат қоламан, фақат бошқа ролда".

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика