UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  0 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  1 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  5 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  4 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  8 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3

Азизбек Ҳайдаров термамизга омад тилади Янгиликлар

Азизбек Ҳайдаров термамизга омад тилади

"Локомотив"нинг янги футболчиси Азизбек Ҳайдаров янги мавсум олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"да танишларим жуда кўп. Бу ердагилар мени чақиришди. Мен бунга йўқ демадим.

Ўтган йили "Бунёдкор" сафига қайтдим. "Локомотив"нинг ўйинларини бевосита кузатдим. Чунки жамоада дўстларим жуда кўп. Йигитлардаги энг яхши ҳусусиятлардан бири ҳамжиҳатлик. Барча бир оиладек. Клубда ўзига яраша ажойиб атмосфера бор. Ўйинга келсак, жамоа ўтган мавсумда чиройли ўйинлар кўрсатди. Нима бўлса ҳам жамоа ўз услубини йўқотмайди. Жамоанинг ўйин услубидан ҳулосалар чиқарган ҳолда бу ерга келдим. "Локомотив"га қайтганимдан жуда ҳам хурсандман.

"Локомотив" олдига ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўяди. Жамоа сўнгги 3 мавсумда чемпионликни ҳеч кимга бермади. Жамоанинг мақсади ўзгармаган. Чемпионликни, Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш. Осиё чемпионлар лигасида ҳам юқори ўринлар учун курашамиз. "Локомотив" - Ўзбекистондаги энг яхши жамоаларидан биттаси. Шу боисдан клуб ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда юқори мақсадлар учун ўйнайди. Шунинг учун ҳам ушбу жамоага келдим. Худо хоҳласа майдонда ва унинг ташқарисида ушбу мақсадлар йўлида жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Ҳозирда Дубайда янги мавсум учун тайёргарлик кетмоқда. Кунига 2 маҳал машғулотларни олиб боряпмиз. Футболчилар ҳам доим шундай оғир машғулотлардан, қийинчиликлардан ўтмаса, мавсум давомида жуда қийин бўлади. Ўзим ҳам шундай машғулотларни соғингандим. Бундан роҳатланяпман. Қийинчилик бор жойда роҳат бўлади. Машғулот тизими туфайли ҳозирда барчага жуда қийин бўлмоқда. Шу туфайли кейинчалик ўйинларда унчалик қийин бўлмайди.

Терма жамоадагиларнинг барчаси менинг акаларим, укаларим, дўстларим. Термада бўламанми ёки йўқ юрагим билан мен улар билан биргаман. Ҳар доим уларга омад тилайман. Туркманистон билан ўйин арафасидамиз. Умид қиламанки, термамиз ўз ҳисобига 3 очкони ёзиб қўйиб, кейинги босқич масаласини ҳал қилади. Насиб бўлса, бутун бир жамоа бўлиб ўйинга боришга ҳаракат қиламиз. Миллий термамизга омад тилайман.

Миллий терма жамоа бизнинг юзимиз деб ҳисоблайман. Улар ўзларини кўрсата олишса, чет эл клубларида ўйнашади. Шу орқали улар миллий жамоамизнинг янада кучайишига ўз ҳиссасини қўшишади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика