Азизбек Ҳайдаров терма жамоа лагерини тарк этди
11 ноя 2016 21:39
Янгиликлар
Азизбек Ҳайдаров терма жамоа лагерини тарк этди
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров 15 ноябрь кунги баҳсда майдонга туша олмайди.
"Азизбек Ҳайдаров Жанубий Кореага қарши ўйнамайди. У бугунги машғулотда яна жароҳат олди ва терма лагерини тарк этди", - деб ёзади футбол агенти Санъат Шарипов твиттердаги ўз саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ҳайдаров "Ал Шабаб" клуби сафида жароҳат олиб Тошкентга келганди. Жароҳати у қадар жиддий бўлмагани учун кеча бўлиб ўтган Иордания билан баҳсда захирадан майдонга тушганди.
Фикрлар