UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  38 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  11 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145

Азиз Тўхтабоев: "Пахтакор"га қарши қўрқмай ўйнаганимизда ютардик" Янгиликлар

Азиз Тўхтабоев: "Пахтакор"га қарши қўрқмай ўйнаганимизда ютардик"

"Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Азиз Тўхтабоев иштирок этди.

"Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик. Учрашув тугашига 20 сония қолганида гол ўтказиб ютқазиб қўйдик.

Лига Кубогидаги ўйин билан бугунги ўйинни таққослаб бўлмайди. Ўшанда "Пахтакор"нинг 6-7 нафар футболчи терма жамоада эди. Шу боис бизнинг йигитларда босим йўқ эди. Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик. Уйдаги ўйинларда йигитларда босим бўлмоқда. Агар қўрқмай ўйнаганимизда ютиб ҳам кетишимиз мумкин эди.

Бугун таркибимизда ким яхши ўйнади? Шаҳбоз Эркинов, гол урди ва ҳимояга ҳам кўп ёрдам берди.

Олдинда Лига Кубоги доирасидаги "Локомотив" билан баҳсда асосий таркиб футболчиларимизга дам берамиз. Асосан ёш футболчиларга имконият берамиз. Ёшлар мана шундай мусобақаларда ўйнашмаса қачон ўйнашади?

Қўқонлик мухлислар биз учун биринчи рақам! Ҳамиша мана шундай қўллаб-қувватлаб туришса кейинги ўйинларда худо хоҳласа ғалаба қозонамиз", - дейди Азиз Тўхтабоев.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика