Азиз Тўхтабоев: “Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг”
27 авг 2019 20:47
Янгиликлар
Азиз Тўхтабоев: “Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг”
- Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, осон ўйин бўлмади. Аввалдан “Насаф” кўпроқ қарши ҳужумда хавфли ўйин намойиш этишини билган ҳолда, бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилгандик. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Ҳужумларимиз ўхшамай қолди. Иккинчи бўлимда рақибга нисбатан яхшироқ тўп сурдик, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Натижада Холмуҳаммедовнинг индивидуал маҳорати эвазига ғалаба қозондик.
Асосий мақсадимиз бугун гол ўтказиб юбормаслик эди. Негаки, ўз майдонимизда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг. Турнир жадвалидаги ўрнимиз шуни тақозо қилади. Бугунги ўйинга махсус режа билан майдонга тушгандик.
Бугунги ғалабамиз Қўқон ҳалқига мустақиллик байрами олдидан ўзига хос совға бўлди. Барча мухлисларимизни келаётган мустақиллик байрами билан табриклайман . Уларга бизни қўллаб туришгани учун чексиз миннатдорлигимни билдираман.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар