Азиз Ҳайдаров майдонга тушмади, "Ал Шабаб" дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
4 янв 2014, 12:07
БАА про лигасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепаётган "Ал Шабаб" клуби сафарда "Банияс" меҳмони бўлди. Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Бу ўйинда иккала томондан биттадан футболчи қизил карточка олди. Меҳмонлар сафида ўзбекистонлик Азиз Ҳайдаров майдонга тушмади.

"Шабаб" кейинги ўйинни 9 январь куни "Ал Айн"га қарши сафарда ўтказади.


"Банияс" - "Ал Шабаб" 1:1
Голлар:
Муньоз 4 - Эдгар Силва 59 пенальти.
Амалга оширилмаган пенальти: Эдгар Силва 78.
Четлатиш: Муҳсин Ал Ҳошими 17 ("Банияс") - Ҳамдам Қоссим 90+3 ("Ал Шабаб").

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia