UZ

Сўнгги янгиликлар

19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   0 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  7 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   7 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  4 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  46 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  15 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0

Азиз Ашуров: "Қўқон учун жонимни бераман" Янгиликлар

Азиз Ашуров: "Қўқон учун жонимни бераман"

"Қизилқум" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига кўра Қўқон жамоаси дарвозабони Азиз Ашуров, ушбу баҳсда энг яхши ўйинчи деб топилди.
Биз моҳир дарвозабоннинг учрашув ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Аввало бугунги ўйинда барча жамоадошларим яхши ўйнашди. Натижада ҳаммани улуши бор. Қолаверса мураббийларимиз Навоий жамоасига қарши тактикани тўғри танлаганлари натижасида биз меҳмондан очко билан ортга қайтдик.

Жамоамизда барча дарвозабонлар ўртасида илиқ муносабат йўлга қўйилган. Кечаги баҳсда мураббийларимиз менга ишонч билдиришди, уларнинг ва мухлисларнинг ишончларини оқлай олганимдан хурсандман. Шу ўринда жамоамизнинг олдинги мураббийлари менга ишонишмаганини айтиб ўтмоқчиман. Мен Қўқонликман ва шаҳрим учун жонимни беришга тайёрман. Ҳар бир ўйинимизга оила аьзоларим, яқин дўстларим келишади. Мен уларни олдида майдондан бошимни  эгиб чиқиб кетишни истамайман.

Барча мухлисларимизни кириб келаётган "Қурбон ҳайити" байрами билан барча жамоадошларим номидан табриклайман. Барчаларини оилаларига тинчлик, хотиржамлик ва саломатлик тилайман - дейди Азиз Ашуров.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика