Азар: "Яна камида 5-6 йил ўйнамоқчиман"
09 фев 2021 18:23
Янгиликлар
Азар: "Яна камида 5-6 йил ўйнамоқчиман"
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар келажаги ҳақида гапирди.
"Футболни имкони борича кўпроқ ўйнамоқчиман. Мен майдонга чиққанимда завқ оламан. Ҳали фаолиятимнинг яқин йиллари қандай ўтиши борасида ўйлаб кўрмадим.
Мен эндигина 30 ёшдаман. Жисмоний жиҳатдан менда барчаси жойида. Яна камида 5-6 йил ўйнашни хоҳлайман", - дейди бельгиялик футболчи.
Эден жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг "галактикос" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар