Азар Испания Суперкубогини ҳам ўтказиб юборадиган бўлди

Mirjalol Normatov
26 дек 2019, 20:13
"Реал" вингери Эден Азар 8-12 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Испания Суперкубоги доирасидаги учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди.

"Marca" нашри хабарига кўра, "қаймоқранглилар" раҳбарияти аввалига футболчи ушбу турнирга қадар тикланиши мумкинлигини кутишганди. Бироқ реабилитация вақти чўзилиши кутилмоқда.

Бельгиялик хавбек ноябрь ойи оҳирларида ЕЧЛ доирасида ПСЖга қарши баҳсда жароҳат олганди ва шундан буён майдонга қайтмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca