Азамат Абдураимов: "Ўйиндан қониқдим, натижадан эмас"
01 июн 2014 21:24
Янгиликлар
Азамат Абдураимов: "Ўйиндан қониқдим, натижадан эмас"
Бекободда кечган "Металлург" - "Андижон" ўйинидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "бургутлар" бош мураббийи Азамат Абдураимов қатнашди.
- Ҳақиқатдан ҳам бугун ўйин асабий ўтди. Шогирдларим астойдил ҳаракат қилди. Улар ғалаб учун бор кучларни беришди. Шунинг ортиқча эътироз йўқ. "Металлург"ни эса ҳақиқий ғалаба билан табриклайман, - дея гап бошлади Азамат Биродарович.
- Учрашувдан кўнглим тўлди. Лекин натижа бизни қаноатлантирмади. Менимча ҳакамнинг хатоси натижага салбий кўрсатди деб ўйлайман. Чунки пенальти белгиланган вазиятда эҳтимол ҳақиқатдан ҳам 11 метрлик жарима тўпи бўлгандир, лекин ҳимоячимизни четлатиши керак эмас эди.
- Кейинги турда "Сўғдиёна"ни қабул қиламиз. Бўлажак баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд этишимиз керак бўлади, - дейди Абдураимов.

Фикрлар