UZ

Сўнгги янгиликлар

23:19"Челси" футболчиси Туркия томон йўл олмоқда  0 22:55"Манчестер Юнайтед" Саутгейтга таклиф билан чиқдими? Гарет жавоб берди  1 22:38Родри: "Бу ақлбовар қилмас даражада ёқимли"  0 22:10ПСЖ Мбаппе борасида бир қарорга келган  1 21:49Фабио Капелло "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  1 21:21ПСЖнинг Мбаппе билан ишлари якунланмаган экан  0 20:59Тен Хаг Роналдуга жавоб қайтарди  8 20:23Асрор Алиқулов: “Футболда натижани олдиндан айтиб бўлмайди“  1 20:19Улуғбек Бакаев: “Машъал” ҳимояда яхши ўйнади”  3 20:00"Арсенал" товон пули 100 миллион евролик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда   2 19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  7 19:13ПРО-Лига. "Бухоро" ўз уйида "Машъал"га имкониятни бой берди  10 19:10Расман: "Акрон" Артём Дзюба трансферини эълон қилди  4 18:47Де Брюйне "Ман Сити" сардори бўлишни истамайди  0 18:12Расман: "Арсенал" Артета билан шартнома узайтирилганини эълон қилди  0

Азамат Абдураимов: "Молиявий томондан ҳали ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Молиявий томондан ҳали ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ"

Кеча "Андижон” жамоаси Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Йиғиннинг сўнгги кунида андижонликлар биринчи лига вакили “Обод” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушдилар. Ушбу ўйинда "Андижон" рақибини 7:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур беллашувда Алишер Азизов хет-трикка эришган бўлса, Касьян, Расков, Ражабов ва Усмонов биттадан голга муаллифлик қилишди.

“Андижон” таркиби:Т.Ғаниев, Т.Султонов, Д.Турсунов, Ж.Мирабдуллаев, А.Касьян, Б.Ғозиев, Ш.Шаймонов, М.Камолов, А.Ражабов, В.Расков, А.Азизов.
Захирадан майдонга тушганлар:Т.Усмонов, А.Раҳмонов, И.Отахонов, К.Кападзе, А.Жўрабоев.
Голлар:А.Азизов (3та), В.Расков, А.Ражабов, А.Касьян, Т.Усмонов.

Йиғиннинг сўнгги кунларида таркибга яна бир қатор янги ўйинчилар қўшилишди. Кутилганидек дарвозабон Темур Ғаниев 4 март куни “Локомотив”дан “Андижон” сафига қўшилди ва у билан бир йиллик шартнома имзоланди. Бундан ташқари ҳужумчи Анвар Ражабов ҳам жорий мавсумни “Андижон”да ўтказадиган бўлди. Бу ҳужумчи куни кеча таркибга қўшилди ва кеча “Обод”га қарши учрашувда майдонга тушиб битта гол урди. Алишер Азизов билан Анвар Ражабов жамоамизда ижара асосида ўйнашадиган бўлди. Шунингдек, пойтахтдаги йиғиннинг сўнгги кунида таркибга Камрон Кападзе ҳам қўшилди.

Жамоа устози Азамат Абдураимов йиғин якунлари ҳақида қуйидагиларни билдирди. “Тошкентдаги йиғин кўнгилдагидек якунланди. Ушбу йиғинда таркибни ҳам анча шакллантириб олдик. Йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга Темур Ғаниев ва Анвар Ражабов каби маҳоратли ўйинчилар қўшилишди. Ғаниев, Ражабов ва Азизов билан шартнома тузиб уларни заявкага киритдик. Ражабов билан Азизов “Пахтакор”га тегишли бўлишгани учун уларни ижарага олдик. Бу билан дарвоза ва ҳужум чизиқларимизни кучайтиришга эришдик. Ишонаманки, бу футболчилар жамоамизга муносиб ёрдам бера олишади.

Фақат битта муаммо молиявий томондан ҳали ҳам ижобий ўзгаришлар бўлаётгани йўқ. Қолаверса, ҳамон ўтган йилги қарзлар бартараф этилгани йўқ. Мавсум бошланишига қадар бу муаммолар бартараф этилишига умид қиламиз”.

Энди 8 мартдан “Андижон” тайёргарликни ўз қароргоҳида давом эттиради. 10 март куни эса “Нефтчи” жамоасига қарши назорат ўйини ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика