UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35"Нефтчи" Туркиядаги назорат ўйинида Қозоғистон клубини мағлубиятга учратди  1 21:12Флик "Барса"нинг биринчи рақамли дарвозабони кимлигини айтди  4 20:48Пике "Реал"нинг ҳакамликдан эътирози ҳақида: "Мадридликлар тарихидаги энг зўр гол офсайддан урилган"  14 19:47"Наполи" нега Гарначони харид қила олмагани маълум бўлди  0 19:15"Ризеспор" — "Анқарагучу". Алиқулов асосий таркибда  1 18:58"Сабаҳ" — "Сумқайит". Озарбайжондаги "ўзбек дербиси" учун таркиблар маълум  6 18:23"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 17:58Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Тошкентда йиғинга киришди  0 17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  3 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  26 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  6 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  3 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  5 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0

Азамат Абдураимов: "Молиявий муоммолар тез орада ҳал этилади" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Молиявий муоммолар тез орада ҳал этилади"

Андижон” жамоаси айни пайтда ўз қароргоҳида ўқув-машғулот йиғинларини давом эттирмоқда.
Ўтган мавсум бўйича футболчилар олдида айрим мукофот пуллари ҳамда бонуслар борасида қарздорликлар борлигини хабар қилгандик. Лекин бу жамоанинг янги мавсумга тайёргарлигига таъсир қилмаётганини айтиб ўтиш керак. Чунки ойлик маошлар бўйича ҳисоб-китоб ишлари тўлиқ амалга оширилган. Бугун жамоамиз устози Азамат Абдураимов Андижон вилояти ҳокими қабулида бўлди. Бу борада Абдураимов қуйидаги фикрларни билдирди.
Бугун Андижон вилояти ҳокими, Андижон вилояти футбол федерацияси президенти Шуҳрат Қўшақбоевич Абдураҳмоновнинг қабулида бўлиб айрим масалаларда суҳбатлашдик. Ўтган мавсум бўйича футболчилар олдида айрим ўйинлардаги мукофот пуллари ва бонуслар борасида қарздорлик қолганди. Вилоят ҳокими “Андижон” жамоаси учун бефарқ эмаслигини ва жамоага ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрлигини билдириб, молиявий масалалар тез кунларда ҳал этилишини айтди. Бундан ташқари вилоят ҳокими бу йил “Андижон” жамоасини ташкил топганига 50 йил тўлиши боис жамоа мавсумни шунга яраша яхши ўтказишини ҳам айтиб ўтди. Шу боис нафақат ўтган йилги қарздорлик бўйича, балки янги мавсумда ҳам яхши жамоа шакллантириш ҳамда маҳоратли ўйинчилар ва легионерлар жалб этиш учун моддий томондан ёрдам беришини маълум қилди. Чунки вилоят раҳбари андижонлик мухлислар футболни қанчалик севишларини яхши билишини айтиб ўтди. Клубимиз раҳбарига ишонамизки, молиявий муаммолар тез орада ҳал бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика