UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Азамат Абдураимов: "Ғалабали кунлар келишига ишонаман" Янгиликлар

Азамат Абдураимов: "Ғалабали кунлар келишига ишонаман"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида андижонликлар бош мураббийи Азамат Абдураимов қатнашиб журналистларнинг саволларига жавоб берди.
- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Албатта, бугунги натижадан қониқиш ҳосил қилганим йўқ. Чунки ўз майдонингда ютқазиш аламлидир. Бунинг устига кетма-кет учинчи учрашувда ҳам ютқаздик. Бугунги ўйинни кўриб чиқиб хатоларимизни таҳлил қиламиз. Айни пайтда бизга гол етишмаяпти. Негадир ҳужумчиларимиз имкониятлардан фойдалана олмаяптилар. Футболчиларга қанотлардан ҳужумлар ташкил этиб, рақибга нисбатан босим уюштириш кераклигини уқтиргандим. Лекин улар кўрсатмаларимни бажара олишмади.

Бугун ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Бунга майдоннинг ҳолати ҳам комбинацион ўйин кўрсатишимизга тўсқинлик қилдик. Ютқазган бўлсак-да, “Машъал”дан кучсиз эдик деб айта олмайман. Аммо яна стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Негадир сўнгги дақиқаларда йигитлар ўйинни бўшаштириб юборишмоқда. Кетма-кет учинчи мағлубиятимизни тан олган бўлсак-да, қўлимизни туширмоқчи эмасмиз. Бугунги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Вазиятни ўзгартиришга астойдил ҳаракат қиламиз. Албатта, олдинда ғалабали ўйинларимиз кўплигига ишонаман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика