UZ

Сўнгги янгиликлар

02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  152 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  130 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8

Азамат Абдураимов: “БАА билан ўйинлар - Осиё чемпионати саралашидан олдинги сўнгги репетиция” Янгиликлар

Азамат Абдураимов: “БАА билан ўйинлар - Осиё чемпионати саралашидан олдинги сўнгги репетиция”

Жорий йилнинг 18-22 сентябрь кунлари Тошкентда Осиё чемпионати саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақага тайёргарлик доирасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда БАА U-16 терма жамоасига қарши 8 ва 11 сентябрь кунлари иккита ўйин ўтказади. Бугун, 7 сентябрь куни ўсмирлар терма жамоамиз устози Азамат Абдураимов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

- Бу Осиё чемпионати саралашидан олдинги сўнгги ўртоқлик ўйинлари бўлади. Шу боис албатта ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Аммо иккала учрашувдаги натижа муҳим аҳамият касб этмайди, худди олдинги йиғинлардаги натижалар муҳим бўлмагани каби.

Афсуски йил бошида бизда йиғинлар ва ўйинлар ўтказмадик. Фақатгина сўнгги икки ойда биз кўплаб мусобақаларда иштирок этдик ва ўйинлар ўтказдик. Шу боис БАА билан илк ўйинда бундан олдин камроқ ўйнаган ёки умуман ўйнамаган футболчиларни синаб кўраман. Осиё чемпионати саралашига Терма жамоа асоси маълум бўлган. Иккинчи баҳсда айнан мана шу футболчилар майдонга тушишади.

Москвада ўтган хотира турниридан сўнг ЎФА ҳар бир клуб академиясига хат йўллади. Ушбу хатда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафида Россиядаги мусобақада иштирок этган футболчиларга дам олиш ва жароҳатларини даволаб олиш имкониятини яратиб беришларини сўралган эди. "Пахтакор", "Бунёдкор" ва бошқа клублар бу илтимосимизни ерда қолдирмади. Бироқ "Насаф" академияси аъзолари Хайруллаев, Акромов ва Убайдуллаев ўйинларда майдонга тушаверишди. Терма жамоа асосий ҳужумчиси Акромов ҳозир машғулот ўтказмаяпти. Унинг тиззасида оғриқ бор. Хайруллаев ва Убайдуллаев эса ҳозир жисмоний жиҳатдан жуда ёмон ҳолатда. Шу боис йиғин вақтида бу футболчилар тикланиш жараёнини ўтказишмоқда. Бу ҳеч қандай баҳона эмас, шунчаки терма жамоа манфаати клублардан устун туриши керак деб ўйлайман.



Бундан ташқари терма жамоамиз асосий ҳимоячиси Бобур Мўйдинов жароҳат олган ва яқинда операция қилинди. У Тожикистонда ўтган CAFA мусобақасида ва Россиядаги "Star Way" хотира турнирида иштирок этганди.

ЎФА раҳбарияти саралашга тўлиқ тайёргарлик кўришимиз учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Футболчилар катта юкламалар олишди шу боис уларга тикланиш учун витаминлар зарур.

Рақиблар ҳақида у қадар тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. ЎФА халқаро бўлими ёрдамида уларни ўргандик. Масалан, Ҳиндистон ўсмирлари ўз минтақасида худди CAFA'га ўхшаган мусобақада ғолиб бўлишди. Бешта ўйинда жами 28та гол уриб умуман гол ўтказишмаган, финалда Непални 7:0 ҳисобида мағлуб этишгани ҳақида билдик.

Баҳрайнга келадиган бўлсак барча араб жамоалари ўйин услуби бир-бирига яқин. Шу боис БАА билан иккита ўртоқлик учрашуви Баҳрайнга қарши ўйиндан аввалги яхши тайёргарлик бўлади, - деди Азамат Абдураимов. 


Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика